| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
2. Мустамлакачилик белгилаб берган асосга қурилган таълим дастурларининг, мактаб ва олий ўқув юртларида бу дастурлар татбиқ этиладиган тариқатнинг мавжудлиги ҳамда бу илм даргоҳларидан ҳукм юритиш ишлари, идора қилиш, қозилик, таълим, тиб ва ҳаётнинг бошқа соҳаларини бошқарадиган шахсларнинг мустамлакачилар хоҳлайдиган режа асосида тарбияланиб чиқишлари. Ҳатто, кўриб турганимиздек, ҳукм юритиш ишларида мустамлакачи хизматчилар мустамлакачи ўрнатган чегаралар, қонунлар, сақофат, сиёсат, тузум, ҳазорат ва бошқаларни қўриқлаш ҳамда мустамлакачини кўз қорачиғидек асрайдиган мусулмон хизматчиларга алмаштирилди. Бу қийинчиликни енгиш йўли - мавжуд мустамлакачиликнинг жирканчлиги яққол намоён бўлиши учун ҳокимлар ва хизматчиларнинг қилмишларини очиб ташлаш. Шунда ҳеч ким мустамлакачиликни ҳимоя қилмайдиган бўлади.
3. Таълим дастурларининг мустамлакачи белгилаб берган асосда ва у хоҳлаган тариқатда татбиқ этилиши ҳозиргача давом этиб келаётгани. Бу ҳол илм даргоҳларини битириб чиққан ҳамда ҳали таълим олаётган ёшларни Исломга зид йўналишда иш тутадиган қилиб қўйди. Биз таълим дастурлари деганимизда илмий ва саноий дастурларни назарда тутмаяпмиз, зеро, булар бирор умматга хос бўлмаган оламий билимлар бўлиб, барча одамлар учун баробардир. Балки ҳаётдаги нуқтаи назарга таъсир кўрсатадиган сақофий дастурларни назарда тутмоқдамиз. Мана шу нарса таълим дастурларини исломий ҳаётни қайта бошлаш олдида турадиган қийинчилик қилиб қўйди. Бунга тарих, адабиёт, фалсафа ва қонунчилик билимлари киради. Чунки тарих ҳаётни воқеий тасвирлаш бўлса, адабиёт шуурий тасвирлашдир. Фалсафа аслий фикр бўлиб, унинг устига ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назар қурилади. Қонунчилик эса ҳаёт муаммоларининг амалий муолажалари ҳамда шахслар ва жамоатларнинг алоқаларини тартибга солиш воситасидир. Дарҳақиқат, булар ёрдамида мустамлакачилар мусулмонларнинг ақлларини ўзига хос тарзда шакллантирдики, натижада уларнинг баъзиларини ўзининг ва умматнинг ҳаётида Ислом мавжуд бўлиши заруратини англаб етмайдиган қилиб қўйди. Баъзиларни эса Исломга душман, унинг ҳаёт муаммоларини муолажа қила олишини инкор қиладиган қилиб қўйди. Шунинг учун бу ақлияни ўзгартириш зарур. Бунинг учун ёшларни мактаб ва олий ўқув юртларидан ташқарида исломий фикрлар ва шаръий аҳкомлар билан тартибли ва жамоий сақофат бериш услуби орқали тарбиялаш керак. Шунда бу қийинчиликни ҳам енгиш мумкин бўлади.
4. Айрим сақофий билимларни оммавий тарзда улуғлаш ва уларни олий илмлардан деб эътибор қилишнинг мавжудлиги. Масалан, социология (ижтимоий фанлар), психология (руҳшунослик) ва педагогика илмлари. Зеро, одамлар бу маорифларни илм деб, улар ҳосил қилган натижаларни тажрибаларнинг натижаси деб ҳисоблашади ва уларга ҳурмат билан қарашади. Бу маорифлар келтирган нарсаларни сўзсиз қабул қилинадиган масалалар деб олиб, уларни ҳаёт ишларида ҳакам
170-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|